» » » АҚШнинг санкция сиёсати заифлик белгиси - Путин

АҚШнинг санкция сиёсати заифлик белгиси - Путин

 АҚШнинг санкция сиёсати куч эмас, балки заифлик белгиси саналади. Бу ҳақда Россия етакчиси Владимир Путин Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» фильми учун интервьюсида маълум қилган.

«Ҳаммани қандайдир рўйхатга киритишди, барчани душман, деб эълон қилишди. Бу куч эмас, балки заифлик белгисидир, бунда битта поқилдоқ билан барчани қўрқитишмоқчи, бундай бўлмайди. Бу вазиятдан етарли даражада хабардорсизликни англатади», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ қуруқликдаги қўшинлари киберқўмондонлиги раҳбари генерал-лейтенант Пол Накасоне Москва Вашингтондан «қўрқмаётгани», Россияга қарши санкциялар эса деярли муваффақиятсиз бўлгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, барча жорий этилган санкциялар Оқ уй умид қилган босиб турувчи эффектни бермаган.шаблоны для dle 11.2


Загрузка...
Автор: MEHMET | 7-03-2018, 15:28
Просмотров: 109
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.