» » » Путин: АҚШ Украинадаги воқеалар пайтида Россияни сурбетларча алдаган

Путин: АҚШ Украинадаги воқеалар пайтида Россияни сурбетларча алдаган

 Россия президенти Владимир Путин Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» фильми учун интервьюсида Қўшма Штатлар Украинада тўнтариш амалга оширилишидан аввал Россияни «қўпол ва сурбетларча» алдагани ҳақида айтиб ўтди.

«Бизга америкалик шериклар мурожаат қилишди. Улар биздан шуни сўрашдики, ҳозир бу илтимосни сўзма-сўз айтаман, биз Янукович мухолифат майдонлар, маъмурий биноларни тарк этиши ва вазиятни нормаллаштириш бўйича эришилган келишувларни бажаришга ўтиши учун армияни жалб этмаслиги борасида қўлимиздан келадиган барча ишни қилишимизни сўрашди», - дея Путиннинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Президентнинг айтишича, Россия рози бўлган, бир кун ўтиб эса Украинада давлат тўнтариши юз берди. Путиннинг таъкидлашича, Америка ҳукумати вазият бошқача кечиши ҳақида биронта ҳам сўз айтмаган, ҳамда тўнтаришни амалга оширганларни қўллаб-қувватлашди.

Россия раҳбарининг қайд этишича, Вашингтон бу тўнтаришни деярли ўз қўли билан амалга оширган ва шунинг учун Киевдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга мажбур.

«Бундай қўпол ва сурбетларча бир гапни айтиб, сўнг аслида бошқача йўлдан кетиш биринчи марта рўй берганди, бундай ҳолат ҳаттоки аввал ҳам кузатилмаган», - дея хулоса қилди Путин.шаблоны для dle 11.2


Загрузка...
Автор: MEHMET | 7-03-2018, 15:30
Просмотров: 113
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.