» » » Рамос «Реал» қандай қилиб «ПСЖ»ни мағлуб этганини айтди

Рамос «Реал» қандай қилиб «ПСЖ»ни мағлуб этганини айтди

"Реал" сардори Серхио Рамос Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "ПСЖ"га қарши тўқнашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзимиз учун севимли бўлган мусобақада жиддий кураш бўлишини билардик. Биз руҳий жиҳатдан тикланиб олдик, лекин ҳали ҳеч нарса ютмадик. Мураббийимиз "ПСЖ"га қарши яхши режасига эга эди. "Реал" "ПСЖ"га қарши қандай ўйнаш кераклигини биларди. Рақибга нисбатан юқори прессинг қўлладик ва тўпни майдоннинг рақиб томонидаёқ олиб қўйишга ҳаракат қилдик.

"ПСЖ" қанотларда бўш ҳудуд қолдирди ва биз бундан самарали фойдаландик. Рақиб дарвозаси олдида омадимиз келди. Бизга осон бўлмади. Майдонда катта куч сарфлашга тўғри келди. Бутун жамоа ажойиб ўйин ўтказди.

Зидан ҳар куни биз билан. Ҳозирда ким яхши формада эканини у яхши билади. У бизни барчадан кўра яхшироқ билади", – деди Рамос Goal.com нашрига берган интервьюсида.шаблоны для dle 11.2


Загрузка...
Автор: MEHMET | 7-03-2018, 22:12
Просмотров: 175
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.