Унинг сўзларига кўра, текширув ёнғин ва одамларнинг ҳалок бўлиши юзасидан қўзғатилган жиноий ишни тергов қилиш доирасида олиб борилмоқда. Уни тергов қилиш билан ИИВ тергов-тезкор гуруҳи шуғулланмоқда, у Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишламоқда.


ИИД бошлиғининг таъкидлашича, у иш бўйича бошқа тафсилотларни тергов манфаати туфайли очиқлай олмайди.


Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди. Аввалроқ Ақтўбе фожиасидан омон қолган йигит ўзи кўрган даҳшатларни баён этганди.