» » » адинада тожикистонлик тадбиркор, унинг рафиқаси ва фарзандлари ўлик ҳолда топилди

адинада тожикистонлик тадбиркор, унинг рафиқаси ва фарзандлари ўлик ҳолда топилди

 Тожикистонлик тадбиркор Бахтиёр Додохонов ўз турмуш ўртоғи ва икки нафар ёш фарзанди билан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги меҳмонхонлардан бирида ўлик ҳолда топилди. Тадбиркор «Шарқи Озод» нашриёти собиқ директори Манзурхон Додохоновнинг ўғли саналади, деб хабар бермоқда «Азия Плюс».

33 ёшли Бахтиёр Додохонов, унинг рафиқаси ва 10 ҳамда 12 ёшда бўлган икки нафар ўғли вафот этгани ҳақидаги хабар тадбиркорнинг қариндошлари томонидан тасдиқланган.

Хабар берилишича, оила Мадинага Умра сафарига жўнаб кетган бўлган. Улар икки кун муқаддам меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилган.

Баъзи тахминларга кўра, улар заҳарланган. Тожикистон ва Саудия Арабистони расмий органлари ушбу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ бермади.шаблоны для dle 11.2


Загрузка...
Автор: MEHMET | 7-03-2018, 22:17
Просмотров: 174
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Рекомендуем также