» » » Ла-Лига. Роналду “Реал”ни қутқарди

Ла-Лига. Роналду “Реал”ни қутқарди

 Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Реал” Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар Роналдунинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, Роналду 34-дақиқада ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Рамос томонидан очиқ қолдирилган Рамис орадаги фарқни тенглаштирди.

 Шундан сўнг, Зидан майдонда тактик ўзгаришлар амалга ошириб, учта захирани ҳам амалга оширди. Шунинг натижасида, ўнг қанотдан ошириб берилган узатмани яна Роналду голга айлантириб, “Реал” жамоасининг бугунги ғалабасини таъминлаб берди.

Испания чемпионати. 28-тур.

Эйбар – Реал Мадрид 1:2.

Голлар: 0:1 – 34 Роналду, 1:1 – 50 Рамис, 1:2 – 84 Роналду.

Эйбар – Дмитрович, Рамис (Паулу Оливейра, 67), Хосе Анхель, Капа, Арбилья, Дани Гарсия, Эскаланте (Диоп, 85), Жордан, Леон, Инуи (Шарлес, 87), Кике.

Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 28), Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Васкес, 71), Каземиро, Кроос (Бензема, 71), Модрич, Бэйл, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бэйл (30), Рамис (45).шаблоны для dle 11.2


Загрузка...
Автор: MEHMET | 10-03-2018, 21:33
Просмотров: 331
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.